Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Фарғона вилоятида соғлиқни сақлаш тизими ходимлари ва фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналар вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Жорий йил 1 декабрь куни Фарғона вилоятида Фарғона вилояти ҳокими Хайрулла  Бозоров ва Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов иштирокида соғлиқни сақлаш тизими ходимлари ва фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналар вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашув якунидан сўнг Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосари – вилоят инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғи Нуриддин  Мамажонов  Агентлик директорини вилоятидаги фармацевтика корхоналари фаолияти билан таништирди.

Тошлоқ туманида жойлашган "Замин Азия Фарм" МЧЖ дори воситаларини ишлаб чиқарувчи корхона ишга тушиш арафасида.  Хитойнинг  замонавий технологияларидан фойдаланган ҳолда Инфузион эритмалар ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш ҳисобига 20,0 млрд сўмлик 40 турдан ортиқ импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш режалаштирилган. Ушбу корхонада  60 та иш ўринлари яратилган.

Фарғона шаҳрида жойлашган "AFROSIYOB FARM" тиббиёт буюмларини ишлаб чиқарувчи корхона фаолияти билан танишди. "AFROSIYOB FARM" корхонаси раҳбари бугунги кунда мамлакатимизда тадбиркорларга берилган имкониятлардан унумли фойдаланган ҳолда ўз фаолиятини кенгайтириб бормоқда. Инфузион шаклидаги дори воситаларини ишлаб чиқарувчи "AFROSIYOB SHIFO" МЧЖ ишга тушиш арафасида. Ушбу корхонада 65 та иш ўринлари яратилмоқда. Йилига 2,4 млрд.сўм маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши режалаштирилган.

"Фармацевтика корхоналарига “GMP” халқаро стандартига ўтиш ва  маркировкалаш тизимини йўлга қўйишда кўмаклашилади"-   Шавкат Мирзиёев. Куни кеча Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг фармацевтика ва электротехника саноатида ишлаб чиқаришни янада қўллаб-қувватлаш, корхоналарнинг экспорт салоҳиятини ошириш бўйича ўтказган йиғилишида белгилаб берилган топшириқ ва вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори А.Азизов ҳудудлардаги фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналар фаолияти билан танишди ва  муаммолари ўрганилди. Мурожаатлар натижасиз қолмаслиги, ижобий ҳал этилишига кўмаклашилади. 

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech