Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Фармагентлик директори Сардор Кариев бошчилигидаги ишчи гуруҳ Туркия давлатига ташриф буюрди

Тиббиёт жиҳозлари ишлаб чиқариш бўйича дунёдаги энг йирик компаниялардан бири, “Medtronic Рlc” раҳбариятининг таклифига биноан Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Сардор Кариев бошчилигидаги ишчи гуруҳ Туркия давлатига ташриф буюрди.

Ташрифдан асосий мақсад — мамлакатимизнинг фармацевтика соҳасида сифат назорати тизимини такомиллаштириш, дори воситалари ва тиббий буюмларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини инновацион технологиялар асосида шакллантириш борасидаги илғор хориж тажрибасини ўрганиш ва татбиқ қилишдан иборат.

Ташриф доирасида ишчи гуруҳи аъзолари Туркиядаги Инновацион илмий маркази ҳамда юқори технологиялар билан жиҳозланган ўқув маркази фаолияти билан атрофлича танишдилар.

Гуруҳ раҳбари, Агентлик директори С.Кариев томонидан ҳалқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш ва ривожлантириш масалалари бўйича компаниянинг масъул ходимлари билан музокара ўтказилди.

Учрашувлар давомида замонавий тиббиёт кадрларини тайёрлаш мақсадида Ўзбекистонда халқаро меъёрларга тўлиқ мос келадиган инновацион ўқув марказини ташкил қилиш ва уни мукаммал даражадаги тиббий жиҳозлар билан таъминлаш борасида фикр алмашилиб, қатор келишувларга эришилди.

Таъкидлаш жоизки, “Medtronic Рlc” дунёда энг йирик тиббий жиҳозлар ишлаб чиқарувчиси, тиббиёт ва фармацевтика соҳалари учун замонавий ўқув марказлари яратиш борасида халқаро нуфузга эга бўлган компания саналади.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш
агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech