Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Фармаконазорат: Дори воситалари томонидан болаларда овқат ҳазм қилиш аъзоларининг шикастланиши

Ёши катталарни даволашдаги каби педиатрик амалиётда даволаш вақтида қўлланилаётган дори воситаларининг бола организмига бўлган таъсирини ўрганиш жуда муҳимдир! Шифокор ва фармацевтлар болаларга биттадан ортиқ дори воситаси буюрилганда жигар шикастланиши (гепатит, холестаз, фиброз, стеатогепатит) мумкинлигини ёдда тутишлари зарур.

Болалар учун энг хавфли бўлган дори воситаларидан бири туберкулёз, онкогематологик ва психоневрологик патологияларни даволашда қўлланиладиган воситалардир.

Қуйидаги дори гуруҳлари болаларда гепатотоксик реакцияларни келтириб чиқаради:

▪️наркозда қўлланадиган препаратлар;
▪️рифампицин;
▪️ностероид яллиғланишга қарши воситалар;
▪️сульфаниламидлар;
▪️антиретровирус воситалар;
▪️метотрексат.

Агар бола нотўғри овқатланса ёки унда сурункали протеин етишмовчилиги бўлса дори препаратларни қабул қилганда жигар шикастланишининг эҳтимоли анча юқори бўлади. Статистик маълумотларга кўра, барча панкреатит ҳолатларининг 1,4 - 2% ни дори панкреатити ташкил этиши мумкин.

Қуйидаги дори препаратлари меъда ости безининг дори препаратларидан шикастланишини келтириб чиқаради:

▪️азатиоприн;
▪️гипотиазид;
▪️фуросемид;
▪️сульфаниламидлар;
▪️метронидазол;
▪️нитрофуранлар;
▪️тетрациклинлар ва бошқа дорилар.

Глюкокортикостероидлар, ўз навбатида, «стероид» панкреатитга олиб келишга қодир.

Ҳурматли юртдошлар! Агарда Сиз дори воситаларни қўллаш чоғида унинг ножўя таъсир ҳолатига дуч келсангиз, белгиланган тартибда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат марказига мурожаат қилинг. Бунинг учун хабарнома картаси шаклини юклаб олишингиз ва тўлдиришингиз керак бўлади.

Wорд шаклида тўлдирилган хабарнома картаси шаклларини қуйидаги электрон почтага - farmakonadzor@ssv.uz ёки 100002, Тошкент ш., Озод кўчаси, К. Умаров тор кўчаси, 16-уй манзилига жўнатишингиз керак.

Мурожаат учун: (71) 203-01-01 | 4144

Давлат маркази Ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech