Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори А.А.Азизов “Remedy group” МЧЖ ҚК корхонасида бўлди

 

Жорий йил 23 март куни Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори А.А.Азизов ҳамда Экспорт салоҳиятини ривожлантириш бўлим бошлиғи Ф.Х.Боқиев Тошкент шаҳрида жойлашган “Remedy group” МЧЖ ҚК фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқариш корхонасида бўлди. Корхона фаолияти билан танишилди, амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларининг ҳолати ўрганилди.

Корхона фаолиятига амалий ёрдам бериш мақсадида маҳаллий ишлаб чиқариш ҳажмини кенгайтириш, молиялаштириш ва экспорт масалалари муҳокама қилинди.

Эслатиб ўтамиз, “Remedy group” МЧЖ ҚК– Ўзбекистон Республикаси фармацевтика бозорида 2008 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда ва бугунги кунда мамлакатимизда фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи етакчи корхоналардан бири ҳисобланади.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech