Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигида АҚШнинг "DevTech" компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

"DevTech" компанияси USAID томонидан молиялаштирилган Осиё фармацевтика таъминот занжирининг (ДАПСC) диверсивикацияси лойиҳаси бўйича Агентлик директори А.Азизов билан музокара ўтказди.

Миллий, минтақавий ва глобал таъминот қарамлигини камайтириш мақсадида USAID Осиё фармацевтика таъминоти занжирини диверсификация қилиш (ДАПСC) дастурини ишлаб чиқди. Ушбу дастур 2 асосий мақсадларни ўз ичига олган бўлиб, булар:

- Ишлаб чиқаришда рақобатбардошликни ошириш, бошқарув ва тартибга солиш тизимлари технологияни ишлаб чиқиш ҳамда сифати кафолатланган тиббий маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун маҳаллий салоҳиятни кучайтириш;

- Инвестицияларни жалб қилиш учун маҳаллий фармацевтика саноатининг бизнесга тайёрлигини ва тижорат фаоллигини оширишдан иборатдир.

Компания вакиллари лойиҳани жорий ҳолати тўғрисида маълумот бериб, Ўзбекистон фармацевтика саноатини хорижий инвестицияларни жалб этиш, маҳаллий ишлаб чиқариш ва технологияларни ривожлантириш орқали халқаро рақобатбардошлигини ошириш мумкинлигини таъкидлади.

Агентлик директори А.Азизов бу имкониятдан фойдаланиб, бозорнинг ҳозирги ҳолати, маҳаллий ишлаб чиқарилган фармацевтик маҳсулотларга ишончни оширишга қаратилган ва амалга оширилаётган ҳаракатлар ҳамда келажакдаги стратегиялар ҳақида маълумот берди. Ўзбекистон фармацевтика саноатини бирлаштирувчи ягона рақамли тизим ишлаб чиқиш зарурлиги эътиборга олинганлигини ҳам таъкидлаб ўтди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech