Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхона раҳбарлари диққатига!

Жорий йилнинг 14-18 ноябрь кунлари “Ўзэкспомарказ” миллий кўргазма комплексида “Республика тармоқлараро саноат ярмаркаси” бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Мазкур ярмаркада Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасарруфидаги даволаш – профилактика муассасалари иштирок этиши ҳамда эҳтиёжлардан келиб чиққан ҳолда cooperation.uz электрон кооперация портали орқали маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналар билан шартномалар тузилиши кўзда тутилган.

Бундан ташқари, тадбир доирасида корхонангиз томонидан ишлаб чиқариладиган, шунингдек импорт қилинадиган маҳсулотлар (хом ашё, эҳтиёт қисмлар, бутловчи буюмлар, ускуна ва материаллар) ҳамда ишлаб чиқарилиши тавсия этиладиган маҳсулотларни намойиш этиш, cooperation.uz электрон кооперация порталига маҳсулотларингиз ҳақида маълумотларни жойлаштирган ҳолда 2023 йил учун шартномалар тузиш имкониятига эга бўласиз. 

Ушбу ярмарка бўйича қўшимча маълумотларни олиш учун Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг Ишлаб чиқариш масалалари бошқармаси мутахассиси Н.Бегалиевга мурожат қилишингиз мумкин.

e-mail: farmagentlik@ssv.uz; тел: +99890 903-57-50.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш
агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech