Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги мажлислар залида давра суҳбати бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 30 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ва унинг куйи ташкилотлари ходимлари иштирокида онлайн ва офлайн форматда бир қатор мавзуларда давра суҳбати ўтказилди.

Суҳбат аввалида тадбирга меҳмон сифатида таклиф этилган Тошкент фармацевтика институтининг Ижтимоий фанлар кафедраси катта ўқитувчи Нилюфар Салимсакова, “Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тўғрисида”ги Қонун қабул қилинганлигининг 30 йиллиги муносабати билан Давлатимиз гербида акс этган тасвирлар ва уларнинг аҳамияти мавзусида нутқ сўзлади.

Шунингдек суҳбат давомида Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган консититуциявий ислоҳотлар юзасидан Тошкент фармацевтика институтининг Ижтимоий фанлар кафедраси катта ўқитувчи Гўзал Хошимова, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг бошқарма бошлиғи Шерзод Холматов, Зарур амалиётлар маркази ДУК Кадрлар бўйича бош мутахасис Хабиб Азиза Абдулборий қизи ва бошқалар чиқиш қилишди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституциясига халқимиз хоҳиш ва истакларидан келиб чиқиб, ўзгартиришлар киритилаётганининг замирида “Инсон қадри учун” тамойили мужассам эканлигини қайд этишди.

Тадбир якунида яна бир меҳмон Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур тумани бош отини Феруза Сулайманова Агентликда тасдиқланган одоб-ахлоқ қоидалари ва инсоний фазилатлар тўғрисида маъруза килди.

Тадбирда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ходимлари юқоридаги мавзулар юзасидан ўзларини қизиқтирган барча саволларга атрофлича жавоблар олишди.

Ибрагимова Мухаббат Яхъяевна
Директорнинг маънавий-маърифий ишлар

самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги
қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш
масалалари бўйича маслаҳатчиси

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech