Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги мутахассислари Фарғонада “Контрафактсиз ой” доирасида йиғилиш ўтказдилар

Маълумки, ҳар йили 15 февралдан 15 мартга қадар Ўзбекистонда «Контрафактсиз ой» тадбири ўтказилади. Бундан кўзланган мақсад мамлакатимизда контрафакт маҳсулотлар реализациясига қарши самарали курашишдир. Мутасадди ташкилотларга контрафакт маҳсулотларнинг айланмасига қарши курашиш чора-тадбирларини ўтказиш га юклатилган.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг Лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси раҳбари Гулнора Зуфарова ҳамда Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникалар экспертизаси ва стандартизациялаш давлат марказининг Зарур амалиётлар миллий инспекторати бўлими бошлиғи Дилшод Хасанов 5 март куни «Контрафактсиз ой» доирасида Фарғона вилоятида йиғилиш ўтказдилар.

Унда вилоятда фаолият юритаётган фармацевтика маҳсулотларини улгуржи реализация қилиш ва фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун тегишли лицензияга эга бўлган ташкилотлар вакиллари, ишлаб чиқаришни режалаштираётган инвестицион лойиҳа ташабусскорлари иштирок этдилар.

Гулнора Зуфарова  йиғилганларга фармацевтик лицензиатлар  фаолиятида қонунбузарлик ҳолатларига йўл қўймаслик ва дори воситалари муомаласига контрафакт маҳсулотларни кириб қолишини  олдини олишга қаратилган тадбирлар тўғрисида маълумотларни аниқ мисоллар билан тақдим этди.

“2020 йил 24 августдаги “Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент Фармони ижроси бўйича қонунчиликдаги ўзгаришлар ҳамда 2020 йил 4-чоракда ва 2021 йил 1-чоракда жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатларга биноан белгиланган тартибда ўтказилган текширувлар ва кўрилган таъсир чоралар, шунингдек тадбиркорлик субъектлари фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида қонун лойиҳаси тўғрисидаги тўлиқ маълумотлар тақдим этилди” – деди Лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси раҳбари.  

Шунингдек, дори воситаларин ишлаб чиқариш ҳамда дори воситаларини улгуржи реализация қилиш билан шуғулланувчи барча маҳаллий корхоналар Зарур ишлаб чиқариш амалиёти ва Зарур дистрибюторлик амалиёти стандартларини ўз фаолиятларига  тадбиқ қилишлари ва инспекциядан ўтказиш тартиблари бўйича тўлиқ тушунчалар берилди.

Семинар сўнгида йиғилиш қатнашчилари томонидан берилган саволларга мутахассислар атрофлича жавоб берди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech