Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги мутахассислари учун “Сифатни таъминлашда хавфларни бошқариш” бўйича онлайн тренинг ўтказилди
2021 йилнинг 9-10 март кунлари “Сифатни таъминлашда хавфларни бошқариш - асосий принциплар ва уларнинг ишлаб чиқарувчилар томонидан қўлланилиши” мавзусига бағишланган онлайн тренинг бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2019 — 2021 йилларда республиканинг фармацевтика тармоғини янада жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 10 апрелдаги ПФ-5707-сон Фармони ва Вазирлар Маҳкамасининг “Фармацевтика соҳасига зарур амалиётлар (GxP) талабларини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2019 йил 18 сентябрдаги 788-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган мазкур тренинг Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) билан “Дори воситалари сифатини такомиллаштириш плюс” (PQM+) лойиҳаси доирасида ўтказилди.
Тренингда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ва унинг таркибий бўлинмалари мутахассислари иштирок этди.
—