Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ва USAID ҳамкорлигида тренинг ташкил этилд

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ва АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID)Тошкент фармацевтика институти билан ҳамкорликда ПҚМ+ лойиҳаси доирасида “Aktual GMP” (Дори воситалари сифатини ошириш Плюс) мавзусида тренинг ташкил этилди.

8 модулдан иборат бўлган тренингнинг ҳар бир модули 3 кун давом этиб, Ўзбекистондаги етакчи 20 та йирик фармацевтика ишлаб чиқарувчилардан 40 нафар вакил жалб қилинди.

Лойиҳага кўра, курсни муваффақиятли якунлаган иштирокчиларга давлат қайта тайёрлаш даражасига тенглаштирилган 160 соатлик сертификат берилади.

Тренинг ЖССТ стандартлари ва PIC/S каби GMPнинг бугунги кундаги долзарб асосий талаб ва тамойиллари ҳақида умумий маълумот беради. Уни тугатгандан сўнг қатнашувчилар ўз ташкилотларида GMP стандартларини янги даражага олиб чиқиш учун зарур билимларга эга бўладилар.

Бундан ташқари, Агентлик ва ишлаб чиқарувчилар ўртасидаги мулоқот ва ҳамкорликни кучайтириш руҳида PQM+ томонидан “Сифат клуби”нинг навбатдаги йиғилиши ташкил этилди.

Ушбу клуб Агентлик ва ишлаб чиқарувчиларнинг ўзаро мулоқоти, ахборот алмашишлари, турли тартибга солиш бўйича мавзуларни муҳокама қилишлари учун муҳим платформа саналади.

Лойиҳа жорий йил декабрь ойигача давом этиши мўлжалланган.
 
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech