Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги вакиллари Буюк Британия давлатида

Шу кунларда Ўзбекистон Республикаси Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги вакиллари Буюк Британия давлатида бўлиб, халқаро ҳамкорликни янаям мустаҳкамлаш борасида қатор учрашувларни амалга оширишмоқда.

Ушбу хизмат сафарининг асосий мақсади - Ўзбекистонда Халқаро фармацевтика университетини ташкил этиш учун хориж ҳамкорларни жалб этиш, фармацевтика соҳасида Буюк Британиянинг илғор тажрибасини ўрганиб, мамлакатимизнинг олий таълими тизимига жорий этишдан иборат.

Бу, албатта, юртимизда жаҳон стандартларига мос кадрларни етиштириб, миллий фармацевтикамизни янаям юксалтиришга эришиш йўлидаги муҳим қадамлардан биридир.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш
агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech