Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги
Ру O`z Ўз En

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигида Аксилкоррупция ҳафталиги доирасида “Очиқ эшиклар куни” тадбири ташкил этилди

“Аксилкоррупция хафталиги” доирасида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигида 2022 йил 6 декабрда “Фармагентликнинг коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш соҳасида давлат сиёсатини шакллантириш ва амалга ошириш чоралари” мавзусида “Очиқ эшиклар куни” ўтказилди.

Тадбир ишида Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги масъул ходими С.Маманов қатнашди. Шунингдек, тадбирда Адлия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, ОАВ вакиллари, жамоатчилик назорати вакиллари, соҳавий тадбиркорлар ҳамда бошқа қатнашчилар иштирок этишди.

Агентликда коррупцияга қарши ички комплаенс назорати тизими жорий этилиши билан коррупцияга қарши ичкаридан туриб курашилиши, катта салбий оқибатларга олиб келувчи корруцион ҳолатларнинг олди олиниши таъминланмоқда ва натижада, “Касални даволашдан кўра олдини олган маъқул” тамойили амалиётга жорий этилмоқда.

Шу муносабат агентлигимизда коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари фаолияти йўлга қўйилиши баробарида:

Биринчидан: Агентлик марказий аппаратида ҳамда Агентликнинг “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази” ДУК тузилмаларида бевосита Комплаенс хизмати жорий қилинган бўлса, тизимдаги 6 та ташкилот ва муассаларда масъул шахсларга коррупцияга қарши кураш тизимини жорий қилиш вазифаси юклатилди.

Иккинчидан: Агентлик ва унинг идоравий мансуб ташкилотларида коррупцияга қарши курашиш бўйича 17 та ички идоравий хужжатлар ишлаб чиқилиб, фаолиятга жорий қилинди.

Учинчидан: Агентликда ISO 37001:2016 “Коррупцияга қарши бошқарув тизими”, ISO 9001:2015 “Сифат менежменти тизими” ва ISO 10018:2020 “Сифат менежменти тизими. Ходимларни жалб қилиш бўйича раҳбарлик кўрсатмалари” стандартларини 2022-2023 йилларда жорий қилиш мақсадида Агентликнинг 6 нафар раҳбар ва ишчи-ходимлари ISO 37001:2016 стандарти бўйича мамлакатимиз (3 нафар) ва хориждаги нуфузли ўқув марказларида (3 нафар) малакасини ошириб, махсус сертификатларга эга бўлдилар.

Тўртинчидан: Агентлик тизимида коррупцияга қарши кураш тамойиллари ҳамда халқаро стандартлар талабига мувофиқ равишда 2021 йил 1 сентябрдан агентлик тизимида мавжуд барча бўш (вакант) лавозимларга малакали мутахассисларни очиқ танлов тамойиллари асосида ишга қабул қилиш амалиёти жорий этилди. Натижада, ўтган даврда мавжуд вакант ўринларни тўлдириш бўйича шаффоф ва адолатли тарзда олиб борилаётган очиқ танловларда 1805 нафар (шундан 2021 йилда 877 нафар, 2022 йил 11 ойида 1228 нафар) даъвогарлар иштирок этган ҳолда, уларнинг 64 нафарига (шундан 2021 йилда 31 нафар, 2022 йил 11 ойида 33 нафар) ўзлари ҳоҳлаган лавозимларга қабул қилиниб, фаолият юритиш имконияти берилди. Агентликнинг марказий аппарати ва ҳудудий бўлинмалари ҳамда идоравий мансуб ташкилотларда ишга қабул қилинган жами 64 нафар ишчи-ходимлар номзодлар текширувидан ўтказилди.

Бешинчидан: Агентлик жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожатларини қабул қилувчи махсус “-@stop_corruptionbot” номли телеграм-бот фаолияти йўлга қўйилган. Энди Сиз соҳадаги қонунбузарлик ва коррупция ҳолатларига дуч келсангиз, ушбу “-@stop_corruptionbot” ёки (71) 203-27-77 рақамли “Ишонч телефони” ҳамда соҳага даҳлдор коррупцион ҳолатлар бўйича тўғридан тўғри маълумот қабул қилувчи Агентликнинг Комплаенс хизматига бириктирилган (71) 234-15-58 рақамли телефон орқали бевосита мурожаат қилишингиз мумкин.

Ўтган даврда, юқоридаги алоқа каналлари ва бошқа манбаалар орқали келиб тушган 179-та мурожаатлар асосида тегишли тартибда хизмат ва бошқа таҳлилий текширишлар ўтказилиб, шулардан 78-та текширувларда аниқланган салбий ҳолатлар юзасидан шакллантирилган хужжатлар ўрнатилган тартибда Ҳуқуқни мухофаза қилиш органларига юборилди, шундан 60 таси прокуратура ва 18 таси Божхона органларига юборилган.
1-нафар ходим жиноий жавобгарликка тортилган, 6-нафар тизим ходимларига “хайфсан” интизомий чораси кўрилган,

4-та мурожаатларни ўрганиш натижалари бўйича Фармацевтика соҳаси хизматлари сифати ва назоратини янада кучайтириш юзасидан аниқ чора-тадбирлар белгиланиб, амалиётга жорий қилинган.

Олтинчидан: Агентликда, коррупцияга қарши курашиш бўйича ички идоравий хужжатлар билан таништириш, коррупцион холатларнинг мавжудлиги, уларнинг олдини олиш ҳамда бартараф қилиш ҳамда бошқарувга оид коррупцион жиноятлар моҳияти ва уларнинг оқибатлари масалалари юзасидан агентликнинг 696-нафар ишчи-ходимлари ҳамда бошқалар (фармацевтика махсулотлари ишлаб чиқарувчи, улгуржи ва чакана сотувчилари, жамоатчилик кенгаши аъзолари, ОАВ, Хуқуқ мухофаза қилиш органлари ва аҳоли вакиллари) иштирокида 12 та профилактик тадбир (ўқув-семинар)лари офлайн+онлайн шаклларида ўтказилди. Шунингдек, Жорий йилнинг 29 сентябрида Агентлик томонидан соҳа тадбиркорлари билан мулоқот тадбирида Агентликнинг коррупцияга қарши сиёсати тақдимоти ўтказилди.

Еттинчидан: Ўтган даврда Коррупцияга қарши кураш меъёрлари мавзусида 610 та кўргазмали-ҳуқуқий тарғисобот ахборот-тарқатма материаллари тайёрланди ва ишчи-ходимлар ҳамда соҳа вакилларига тарқатилди, тарқатма материаллар агентлик тизими маъмурий биноларининг барча хизмат ва умумфойдаланиш хоналари ҳамда йўлакларига жойлаштирилди. Шунингдек, Агентлик биносининг 1-чи қаватида эълонлар доскаси, коррупция аломатлари оқибатлари бўйича ишлаб чиқилган видеолавҳаларни доимий равишда кўрсатиб турувчи монитор-телевизор, 2-3 қаватларда эса, коррупцияга қарши курашиш мавзусида 6-та осма стендлар жойлаштирилди.

Саккизинчидан: Агентликда коррупция хавфи юқори бўлган функцияларни баҳолаш ва ушбу хавфларни бартараф қилиш юзасидан изчил ишлар олиб борилмоқда. 2022 йилда 6-та мухим вазифалар ҳамда 37-та функциялардан келиб чиқиб, уларнинг барчаси мажбурий тартибда коррупция хавфи бўйича қайта баҳоланди. Хавф-хатарларни баҳолаш Агентликнинг марказий аппарати ва ҳудудий бўлинмалари ҳамда идоравий мансуб ташкилотлари билан биргаликда услубиётга мувофиқ тўлиқ амалга оширилди. Ҳозири кунда, ушбу вазифа ва функциялар бўйича қайта баҳолаш ва улардаги коррупция хавфини камайтириш ҳамда тўлиқ бартараф қилиш юзасидан дастур лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда. Агентликнинг ушбу йиғма дастур лойиҳаси йил якунигача ишлаб чиқилиб, Коррупцияга қарши курашиш агентлигига кўриб чиқиш ва келишиш учун тақдим қилиниши ҳамда тасдиқланиши, келгусида эса, ушбу дастурни тўлиқ бажариш амалиётига ўтишлик кўзда тутилган.

Ўтган даврда, коррупция хавфи юқори бўлган функциялар ва лавозимлар бўйича хавф-хаталарни камайтириш юзасидан дастлабки дастур асосида бир қанча ташкилий чора-тадбирлар олиб борилмоқда.

Жумладан, Дори воситалари ва тиббий буюмларни ишлаб чиқариш ва улгуржи ҳамда чакана реализация қилиш фаолиятини лицензиялашда экспертлар фаолиятини тўлиқ рақамлаштириш, Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникани давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасини бериш жараёнининг электрон ҳужжат алмашинуви тизими бўйича махсус рақамлаштирилган дастур ишлаб чиқилмоқда.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш
агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech