Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигида Навоий ва Бобур таваллуди муносабати билан бадиий кеча бўлиб ўтди

Миллатимиз маънавияти ва адабиётининг сўнмас сиймолари Мир Алишер Навоий ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуди юртимизнинг барча муассаса ҳамда ташкилотларида кенг нишонланмоқда.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигида Директорнинг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси Мухаббат Ибрагимова ташаббуси билан буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 581 йиллиги, давлат арбоби, шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг 539 йиллиги муносабати билан адабий кеча ташкил этилди.

Тадбир аввалида буюк сиймоларимиз тарихи ва уларнинг ижодига бағшланган махсус тақдимот ўтказилди. Шундан сўнг, Агентлик ва унинг тизимидаги ташкилотлар ходимлари Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг рубоий ва ғазалларидан намуналар ўқиди. Мутолаа онлари ижодкорларнинг байтларига куйланган қўшиқлар ва рақсларга уланиб, кечага ўзгача файз киритди ва йиғинганларда катта таассурот қолдирди.

Тадбирдаги бара фотолар бу манзилда.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш
агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech