Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Ру O`z Ўз En

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги “Зарур фармацевтика амалиёти” GxP қоидаларини жорий қилиш бўйича расмий методик қўлланмалар ишлаб чиқди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси фармацевтика тармоғида ислоҳотларни чуқурлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4554-сонли қарори билан тасдиқланган чора-тадбирлар дастурининг ижроси юзасидан GxP “Зарур фармацевтика амалиёти” қоидаларини жорий қилиш бўйича Агентликнинг Халқаро стандартларни жорий этишни мувофиқлаштириш бошқармаси ва “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат Маркази” мутахассислари билан ҳамкорликда  расмий методик қўлланмалар яратилиб, нашр қилинди.

Мазкур қўлланмалар тегишли корхона ва ташкилотларга “Зарур фармацевтика амалиёти” қоидаларини жорий этишга кўмаклашиш мақсадида ишлаб чиқилган.

Ушбу услубий қўлланмалар :

1. “Зарур дистрибьюторлик амалиёти” (GDP) – фармацевтика махсулотларини улгуржи фаолияти билан шуғулланадиган мутахассислар учун мўлжалланган ва фойдаланувчиларга Яхши дистрибьюторлик амалиёти бўйича; 

➡️ Кўчириб олиш

2. “Зарур ишлаб чиқариш амалиёти” (GMP) – дори воситалари ишлаб чиқарувчи маҳаллий корхоналар мутахассислари учун мўлжалланган ва фойдаланувчиларга ишлаб чиқариш амалиёти бўйича;

➡️ Кўчириб олиш

3. “Зарур клиника амалиёти (GCP) - шифокорлар учун мўлжалланган- даволаш-профилактика муасассалари тадқиқотчилари, фармацевтика ходимлари ва фойдаланувчиларга Яхши клиник амалиёт бўйича;

➡️ Кўчириб олиш

4. “Яхши лаборатория амалиёти” (GLP) - илмий-тадқиқот лабораториялари марказлари ходимлари ва институтлари фойдаланувчиларига Яхши лаборатория амалиёти бўйича.

➡️ Кўчириб олиш

Қўлланмалар тегишли корхона ва ташкилотларда, ҳамда олий ва ўрта маҳсус таълим соҳасида кенг фойдаланиш учун мўлжалланган.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech