Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигида "Afghan kart" компанияси раҳбари билан учрашув бўлиб ўтди

Юртимиздага ташриф буюрган Афғонистон саноат ва савдо вазири вазифасини бажарувчи Нуриддин Азизий бошчилигидаги делегация вакили "Afghan kart" компанияси раҳбари Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигида бўлди.

Жорий йилнинг 6 июл санасида бўлиб ўтган мазкур учрашувда Агентлик директори ўринбосари Жамшид Эшмурадов ва "Afghan kart" компанияси раҳбари Саид Муҳаммад Қасим Иброҳим фармацевтика соҳасида ўзаро ҳамкорлик масалалари юзасидан музокара ўтказишди.

Музокара давомида икки давлат ўртасида фармацевтика саноатидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш, Афғонистонинг Қобул ҳамда Мозори-Шариф шаҳарларида Фармацевтика ҳамда экспортёрларнинг марказлашган саноат маҳсулотларини етказиб берувчи савдо уйларини ташкил этиш чораларини кўриш ҳамда Афғонистондаги Давлат харидлари масалалари бўйича фикр алмашилди.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш
агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech