Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигида Қозоғистоннинг “Dolce” ишлаб чиқарувчи компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигида Қозоғистоннинг “Dolce” ишлаб чиқарувчи компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.
Дастлаб агентлик директори А.Азизов йиғилиш иштирокчиларини Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги фаолияти билан таништирди. Шунингдек, Ўзбекистонда яратилган қулай сармоявий муҳит, инвесторларга бериладиган имтиёз ва преференсиялар ҳақида тақдимот ўтказиб, FARM EIZ hamda “Tashkent Pharma Park” инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластери ҳудудида инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш учун яратилган имкониятлар билан таништирди.
Тиббий буюмларни ишлаб чиқариш, уларни чакана савдо бозорига ҳамда давлат харидларига олиб чиқишдаги компания тажрибаси билан бўлишди ва мавзуларга оид презентациясини тақдим этди.
Учрашув чоғида Ўзбекистон Республикаси фармацевтика соҳасига яна бир инвестицион лойиҳани киритиш истиқболлари, юртимизда улгуржи-савдо корхоналари ва инвесторларни қўллаб қувватлашга қаратилган дастурлар, тиббий буюмлар айланмаси назорати масалалари ҳам муҳокама қилинди ҳамда юртимизда тиббий буюмларни ҳамкорликда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун маҳаллий фармкомпаниялар орасидан потенциал ҳамкорлар билан учрашувларни ташкил этиш юзасидан фикр алмашилди.