Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

“Fluke Biomedical” Америка компанияси вакили “Давлат маркази”га ташриф буюрди

 

Сўнги йилларда юртимизда метрология соҳасида кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Кундан кунга бу соҳа янада тез ривожланиб, тобора такомиллашиб бормоқда.

Таъкидлаш жоиз, метрология фаолиятини жадал ривожланётганини тиббий ўлчаш воситаларини тиббиётда фойдаланилаётганлиги,  соҳада ишлаб чиқарувчи маҳаллий ва хорижий корхоналарнинг сони кескин ошиб бораётганлиги ҳамда хусусий даволаш профилактика муассасаларининг замонавий тиббий ўлчов воситалари асосида ташхис қўйиб беморлар дардига малҳам бўлаётганлигида кўришимиз мумкин.

Юртимизда тиббий ўлчаш воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва фармацевтика маҳсулотларини сертификатлаштириш, қиёслаш хизматларига талаб ортиб бораётганлиги сабабли жорий йилнинг 1 декабр куни “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази” ДУКда Қиёслаш лабораторияси фаолиятини янада ривожлантириш мақсадида Америкалик мутахассис билан учрашув ташкил қилинди.

Марказ таклифига биноан Ўзбекистонга ташриф буюрган, юқори аниқлик билан ўлчайдиган намунавий ўлчаш воситаларини ишлаб чиқарувчи “Fluke Biomedical” Америка компаниясининг маъсул ходими Ala Albadri билан ўтган учрашувда бир қатор масалалар муҳокама қилинди.

Жумладан, тиббиётда метрология соҳасида қўлланиладиган намунавий ўлчаш воситаларини харид қилиш, Қиёслаш лабораторияси ходимларини малакасини ошириш ва янги замонавий қиёслаш-синаш методларини ҳамкорликда ишлаб чиқиш ишлари бўйича музокаралар ўтказилди.

Маълумот учун, 1948 йилда ташкил этилган “Fluke Biomedical” Америка компанияси ўлчаш ускуналари ва ўлчаш технологиялари соҳасида дунёда етакчи ҳисобланади. Компания маҳсулотларидан дунёнинг 200 дан ортиқ мамлакатида 40 миллиондан ортиқ муҳандис ва техниклар фойдаланиб келмоқда. Шунингдек ушбу компания дунёдаги ягона ажратиб олинадиган дисплейли рақамли мултиметр “Fluke-233” ўлчов асбобини яратувчиси ҳисобланади.

Давлат маркази Ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech