Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

2022 йил 11 февраль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитасининг навбатдаги йиғилиши онлайн ва офлайн форматда бўлиб ўтди.

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутутлари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва унинг тизимидаги ташкилотлар вакиллари иштирок этишди.

Йиғилишда Президентимизнинг 2022 йил 28 январдаги “Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ-60-сон фармонида белгиланган вазифалар юзасидан тегишли вазирлик ва идораларнинг келгуси 5 йилликда амалга оширилиши режалаштирилган ишлари юзасидан ахборотлар тингланди.

Тадбирда иштирок этган Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори ўринбосари Алишер Темиров, Фармацевтика саноатини ривожлантиришга мўлжалланган 5 йиллик дастур шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 январдаги ПФ-55-сон Фармонида белгиланган республиканинг келгуси 5 йилликдаги фармацевтика саноатининг асосий йўналишлари ҳамда 2022-2026 йилларда соҳада эришиладиган натижалар ҳақида маъруза қилди.

Учрашувда қайд этилганидек, Тараққиёт стратегияси ва уни 2022 йилда амалга ошириш бўйича “йўл харитаси”да мамлакатимизни ривожлантиришнинг 7 та устувор йўналиши доирасида 100 та мақсадга эришиш назарда тутилгани ва бу йўналишлардаги муҳим вазифалар борасида алоҳида тўхталиб ўтилди.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш
агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech