"Global Pharmaceutical Leaders' Club"» сизни Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги кўмагида бўлиб ўтадиган IV Евросиё фармацевтика саммитига таклиф этади
"Global Pharmaceutical Leaders' Club"» сизни Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги кўмагида бўлиб ўтадиган IV Евросиё фармацевтика саммитига таклиф этади. Саммит гибрид форматда 26-28 сентябрь кунлари Самарқандда офлайн қисми билан ўтказилади. Бу Марказий Осиё, Кавказ ва Шарқий Европа мамлакатлари фармацевтика бозорларининг ривожланиш тенденцияларини ҳар томонлама қамраб олган ягона конференциядир. Офлайн саммитда 10 мамлакатдан фармацевтика бозорининг 250 дан ортиқ етакчи мутахассислар ва тартибга солувчилар, фармацевтика ишлаб чиқарувчи компаниялар, дистрибюторлар ва дорихоналар тармоғидан 100 дан ортиқ маърузачилар иштирок этадилар. Саммит дастури 20 дан ортиқ сессияларни ўз ичига олади, унда тартибга солиш сиёсати, давлат харидлари, ёрлиқлаш, нархлаш, сотиш, маркетинг ва дори воситаларини ишлаб чиқариш масалалари муҳокама қилинади. Назорат қилувчи органлар иштирокида давра суҳбатлари ва етакчи фармацевтика компаниялари топ-менежерлари билан бирга-бир учрашувлар ўтказилади. Саммит доирасида илк бор Самарқанд шаҳридаги дори воситалари тарқатиш марказлари ва дори ишлаб чиқарувчи корхоналарга ташрифлар ташкил этилади. Евросиё фармацевтика саммити доирасида "Eurasian Pharma Awards"» танлови 4 марта ўтказилади, унда халқаро ва маҳаллий фармацевтика ишлаб чиқарувчилари, дистрибюторлари ва дорихоналар тармоқлари иштирок этишга таклиф этилади. Саммит ҳақида батафсил маълумот веб-сайтда: https://eurasianpharmasummit.com/en. Ўзбекистон компаниялари учун иштирок этиш учун чегирма таклиф этилади. Барча саволлар бўйича Сайёра Зияевага телефон ёки Телеграм +998 93 398 60 61, с.зияева@iventu.co.uk (http://%D1%81.%D0%B7%D0%B8%D1%8F%D0%B5%D0%B2%D0%B0@iventu.co.uk/) электрон почта орқали мурожаат қилишингиз мумкин.