Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

GMP талабларини жорий қилиш билан боғлиқ харажатлар Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги томонидан қопланади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида 2022 йил 12 апрел куни ўтказилган йиғилишда, дори воситаларини маҳаллий ишлаб чиқарувчилари 2022 йил 31 декабрга қадар ўз корхоналарида биринчи маротаба “Зарур ишлаб чиқариш амалиёти – GМР” давлат стандарти талаблари жорий қилиб, “Зарур амалиётлар маркази” ДУК томонидан GMP сертификатини қўлга киритган тақдирда, мазкур стандарт талабларини жорий қилиш билан боғлиқ харажатлар “Фармацевтика тармоғини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамғармаси” маблағлари ҳисобидан қоплаб берилиши белгиланган эди.

Мазкур топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директорининг 2022 йил 15 апрелда 51-сон буйруғи қабул қилинган бўлиб, унга мувофиқ, эндиликда дори воситаларини маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналар 2022 йил 12 апрелдан 31 декабрга қадар ўз корхоналарда биринчи маротаба “Зарур ишлаб чиқариш амалиёти – GМР” давлат стандарти талабларини жорий қилса, мазкур талабларни жорий қилишда кетган харажатлар Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги томонидан қоплаб берилади.

Бунда маҳаллий ишлаб чиқариш корхоналари Зарур ишлаб чиқариш амалиётининг (GMP) миллий талабларига мувофиқлик сертификатини биринчи маротаба олиш билан боғлиқ (Эътибор беринг! 2022 йил 12 апрелдан бошлаб расмийлаштирилган шартномалар асосида) корхоналар томонидан ҳақиқатда амалга оширилган (Зарур ишлаб чиқариш амалиётининг (GMP) миллий талабларига мувофиқ корхоналарни модернизация қилиш харажатлари бундан мустасно) харажатлари бўйича Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигига мурожаат қилишлари сўралади.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш
агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech