Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Ғоявий ҳуружларга нисбатан мафкуравий иммунитетни шакллантириш масалалари юзасидан маърифий тадбир ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигида маънавий-маърифий ишларнинг янги тизимини яратиш бўйича 2022 йил учун тасдиқланган “Йўл харитаси”га биноан навбатдаги маърифий тадбир ўтказилди.

Тошкент шаҳар Юнусобод жоме масжиди имом-хатиби Талъатжон домла Максуд ўғли таклиф қилинган мазкур тадбир айнан интернет орқали амалга оширилиши мумкин бўлган ғоявий ҳуружларга нисбатан агентлик ходимларининг мафкуравий иммунитетини кучайтириш, интернет тармоғидан тўғри фойдаланиш маданиятини ошириш масалаларига бағишланди.

Тадбирни очиб берган директор маслаҳатчиси Муҳаббат Ибрагимова глобализация жараёни жадаллашган бугунги даврда огоҳ бўлиш, интернет боис сон-саноқсиз ахборот каналлари орқали келаётган информацияни тўғридан-тўғри ўзлаштириб кетавермасдан, унинг ҳаққонийлигини ажрата билиш учун етарли билимга эга бўлиш ўта муҳимлиги ҳақида сўз юритди.

Маърузачи Талъатжон домла, айниқса диний маълумотларни олишда манбасига катта эътибор қаратиш, бунинг учун фақат ".uz" доменидаги расмий сайтларга мурожаат қилиш кераклигига алоҳида тўхталиб ўтди.

Куннинг иккинчи ярмида Агентлик ҳузуридаги “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази”да ҳам Дин ишлари қўмитасининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси бош мутахассиси Абдуғаффор Қаюмов иштирокида шу мавзуда тадбир ўтказилди.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш
агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech