Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Ўзбекистон-Ҳиндистон ҳамкорлиги

 

Ҳиндистон ва Ўзбекистон ўртасида фармацевтика соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори А.Азизов Ҳиндистоннинг яна бир "Religare Enterprises Limited (REL)" инвестицион ва молиявий ҳолдинг компанияси вакиллари билан учрашди.

Учрашув аввалида Агентлик директори юртимиз фармацевтика бозорининг жорий ҳолати ҳақида маълумот бериб, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш имкониятларини кўриб чиқиш учун энг истиқболли йўналишларни қайд этди. Ўзбекистон фармацевтикасининг бугунги ҳолати, соҳага инвестиция киритиш шартлари, юртимизда ҳорижий компанияларга яратилган имкониятлар, енгиллик ва имтиёзлар масалаларига тўхталиб ўтди.

Компания вакиллари Ўзбекистон фармацевтика соҳасига сармоя киритиш, шериклик ҳамда ўзаро фойдали ва манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш режалаштирилганлигини маълум қилдилар. Шунингдек, учрашув давомида ҳамкорлик истиқболлари ва Ўзбекистонда бизнес имкониятлари муҳокама қилинди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech