Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Ҳурматли Тошкент шаҳар фармацевтика корхоналари раҳбарлари ва пойтахтимиз меҳмонлари диққатига!!!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 янврадаги ПФ-55-сон фармони ижросини таъминлаш мақсадида, жумладан фармацевтика соҳасига зарур амалиётларни (GхP) жорий этиш мақсадида 2022 йил 28 апрелда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги “Зарур амалиётлари маркази“ ДУК ва “ВИАЛЕК” компаниясининг GDP/GMP/GPP бўйича хорижий экспертлар иштирокида давра суҳбати ташкил этилади.

Марафонда барча иштирокчилар "Зарур дистрибьютерлик (GDP) амалиётини татбиқ этишнинг долзарб масалалари" мавзусида қизиқтирган саволларига жавоб олишлари кутилмоқда.

Тадбир фармацевтика маҳсулотларини  улгуржи  реализацияси билан шуғулланувчи корхоналар биринчи раҳбарлари ва GDP масалалари билан шуғуланувчи барча мутахассислари учун тавсия этилади.

Марафонимизга - Дори воситалари ва тиббий буюмларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини жорий этилиши бўйича маъсул мутахасисларини таклиф қилиниши ҳам назарда тутилган. 

Шу билан бирга, тадбир иштирокчилари турли йўналишлардаги зарур амалиётларни (GхP) жорий этиш ва сертификациялаш, ҳамда фармацевтика фаолиятини лицензиялаштириш билан боғлиқ саволларига жавоб олишлари мумкин.

Тадбир меҳмонимиз - Александр В. Александров, ГК ВИАЛЕК компаниялари раҳбари, фармацевтика сифат тизимлари бўйича халқаро эксперт/консультант, АҚШ Фармакопеяси (USP) аккредитацияланган консультанти,  EOQ (Европейская Организациия Качества)  етакчи аудитори, ISPE, PDA, IEST ҳалқаро фармацевтика ташкилотлари аъзоси.

Марафонда иштирок этиш бепул. Фақат, иштирокчи сертификатини расмийлаштириш учун рўйхатдан ўтиш талаб этилади.

Тадбирда қатнашиш учун қуйидаги сайт  www.vialek.uz  ёки  телефон/телеграмм (+99893 6571706) рақами бўйича рўйхатдан ўтишингиз  мумкин.

Манзил: Амир Темур ҳиёбони, Le Grande Plaza меҳмонхонаси

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш
агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech