Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимига ўтказилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 майдиги ПФ-6221-сон Фармонига мувофиқ, Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси (кейинги ўринларда – Палата) 2021 йил 1 июлдан унга Врачлар ва фармацевтларга лицензия бериш ва аттестациядан ўтказиш республика марказини қўшиб олиш йўли билан қайта ташкил этилади ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимига ўтказилади.

☑️ Палата Врачлар ва фармацевтларга лицензия бериш ва аттестациядан ўтказиш республика марказининг барча ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади;

☑️ Врачлар ва фармацевтларга лицензия бериш ва аттестациядан ўтказиш республика марказининг маблағлари, мулки, шу жумладан, бино ва иншоотлари, автотранспорт воситалари, ускуна, техника ва инвентарлари Палатага ўтказилади;

☑️ Палата раҳбарига, зарур ҳолларда, бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан шартнома асосида мутахассислар жалб қилиш ҳуқуқи берилади;

☑️ Палата ва унинг ҳудудий бўлинмалари Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан сақланадиган бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони 110 та этиб белгиланади.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech