Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Инсулин ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш режалаштирилмоқда

Яқинда Россиянинг “ГЕРОФАРМ” ва Ўзбекистоннинг “ZUMA PHARMA” компаниялари ўртасида  мамлакатимизда аналог ва инсон инсулинини ишлаб чиқариш технологиясини жорий қилиш тўғрисидаги Битим имзоланди.

Ҳужжат доирасида Россия компанияси инсулин аналоглари —гларгин, лиспро ва икки фазали лиспронинг биосимилярларини шприц қаламлари ва картридж шаклида ишлаб чиқариш технологиясини ўзбекистонлик ҳамкорларига етказади.  Бундан ташқари, қисқа ва ўрта таъсирли инсон инсулинлари ҳамда икки фазали комбинацияланган препаратни маҳаллийлаштириш режаси ҳам бор. Шу мақсадда 2023 йил давомида Ўзбекистоннинг “ZUMA PHARMA” компаниясида ишлаб чиқаришни техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш ишлари амалга оширилади ва технологиялар етказилиб ўрнатилиши, трансфери йўлга қўйилади.

Россиянинг “ГЕРОФАРМ” компанияси Ўзбекистон компаниясига биосимилар ишлаб чикариш технологиясининг қуйиш, қадоқлаш ва сифатни назорат қилиш босқичларини такдим этади. Шу билан бирга, ушбу ҳамкор корхона қўшма маҳсулот ишлаб чиқаришда керак бўладиган фаол фармацевтик ингредиентларни, бир марталик шприц қаламини йиғиш учун зарур компонентларни, шунингдек, қайта ишлатиладиган шприц қаламларини етказиб беришни давом эттиради.

— Ўзбекистон бошқа давлатлар билан тиббиёт соҳасида ҳамкорликни фаол ривожлантирмоқда. Россия бу йўналишдаги илмий ҳамкоримиз эканидан хурсандмиз. Имзоланган бу келишув биз учун беморлар ҳаётини сақлаб қоладиган дори билан та’минлаш яхшиланиши нуқтаи назаридан ниҳоятда кимматлидир. Шу билан биргаликда, дори воситаларини кооперация асосида ишлаб чиқариш импорт мустақиллигига эришиш ва янги иш ўринларини яратиш имконини беради, — деб таъкидлади  Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш
агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech