Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Интеллектуал мулк қонунчилигидаги ўзгаришлар бўйича Андижон вилоятида ўқув-семинар ўтказилди

Жорий йилнинг 2 июн куни Андижон вилоят адлия бошқармасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, тегишли давлат идоралари масъуллари, фармацевтика соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлар ҳамда Андижон вилоят фармацевтика тармоғини ривожлантириш бўлинмаси мутахассислари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 26 апрелдаги “Интеллектуал мулк соҳасини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-221-сон қарорида белгиланган вазифалар ижросига бағишланган ўқув-семинар ташкил этилди.

Семинар давомида интеллектуал мулк обектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш, соҳада содир этилаётган ҳуқуқбузарликларга ўз вақтида чора кўриш, хорижий компанияларнинг интеллектуал мулкка бўлган ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, интеллектуал мулк соҳасида давлат бошқарувини янада такомиллаштириш, контрафакт маҳсулотларга муросасиз курашиш шунингдек, Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026-йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясида белгиланган вазифалар юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди.

Тадбир иштирокчилари томонидан семинар якунида мазкур соҳани ва қонунчиликни янада такомиллаштириш бўйича билдирилган таклифлар тингланиб, берилган саволлар юзасидан атрофлича жавоблар берилди.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш
агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech