Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Интеллектуал мулкни ҳимоялашнинг ҳуқуқий ва ташкилий асослари юзасидан навбатдаги ўқув-семинар ўтказилди

Ўзбекистон Республикада интеллектуал мулк соҳасини 2026 йилга қадар ривожлантириш йўналишлари ва вазифаларини белгилаш, шу жумладан соҳада давлат бошқарувини сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш, интеллектуал мулкни таъсирчан ҳуқуқий механизм билан ҳимоя қилиш ҳамда соҳа бўйича норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш мақсадида қабул қилинган Президентимизнинг тегишли қароридаги вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигида ўқув семинар бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги, Давлат божхона кўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратура хузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши куришиш департаменти, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги масъул ходимлари иштирокида бўлиб ўтган мазкур ўқув-семинарда, интеллектуал мулк соҳасида қонунчилик ва унга киритилган ўзгартиришларнинг мазмун-моҳияти борасида иштирокчиларга батафсил тушунтириш берилди. Шунингдек, қизғин баҳс ва мунозарага бой бўлган тадбир давомида мутассадилар қатнашчиларнинг саволларига атрофлича жавоб беришди.

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 26 апрелдаги ПҚ-221-сон қарорига муфовиқ, 2022 йил 1 августдан бошлаб, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Давлат маркази томонидан дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникани давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасини бериш жараёнида Адлия вазирлигининг «Саноат мулки муҳофазаси портали»дан фойдаланган ҳолда интеллектуал мулк объектларига (товар белгиси ва саноат намунасига) бўлган ҳуқуқларга риоя этилганлигини текширилади (ёки ўрганилади).

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш
агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech