Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Андижон вилояти “Андижон Фарм” ЭИЗ ҳудудидаги корхоналар ва “Андижон Фарма Парк” илмий ва синов лабараторияси фаолиятини ўрганди.

Бугунги кунда вилоятда 37 та фармацевтика йўналишидаги корхоналар фаолият кўрсатмоқда. Фармацевтика корхоналари томонидан 2022 йил давомида 215 турдаги (шундан 160 таси дори, 18 таси тиббий буюм, 12 таси тиббий техника, 25 таси биологик фаол қўшимчалар) 272 млрд сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилиб, 520 минг долларлик маҳсулотлар экспорт қилинди.

Шунингдек, Андижон вилоятида 109,4 млн долларлик 21 та инвестиция лойиҳаларини (Давлат инвестиция дастури доирасида 61.0 млн долларлик 13 та лойиҳа, ҳудудий инвестиция дастури доирасида 50,0 млн долларлик 8 та лойиҳа) амалга ошириш режалаштирилган.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech