Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

“IRANPHARMA” 2022 VII Халқаро фармацевтика кўргазмаси ўтказилади

Жорий йилнинг 10-12октябрь кунлари Теҳрон шаҳрида Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамкорлигида “IRANPHARMA” 2022 VII Халқаро фармацевтика кўргазмаси ўтказилиши белгиланган.

Кўргазмада дунёнинг 600 дан ортиқ компаниялар иштироки кутилмоқда. Жумладан, тадбирда дори воситалари,тиббий буюмлар, тиббий техника, фитопрепаратлар, биофаол моддалар, фармацевтикада ишлатиладиган қадоқловчива босма ускуналари, озиқ-овқат ва озуқа қўшимчаларини ишлаб чиқарувчилари ҳамда дистрибьютер корхоналар қатнашади.

Кўргазма давомида B2B форматидаги жараёнлар, панель учрашувлари, инвестицион лойиҳалар яратишга оид муҳокамалар ҳамда ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш борасидаги музокаралар ўтказилиши белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги мазкур тадбирларни ташкиллаштириш ва янги ҳамкорларни топишда Эрондаги Ўзбекистон элчихонаси билан биргаликда амалий ёрдам кўрсатади.

Ушбу тадбирда иштирок этиш бўйича қўшимча маълумотларни www.iphexpo.com сайтидан олишингиз мумкин.

Мурожаат учун телефон:
+998909035750; +998951455750

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш
агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech