Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

ЖСCТ ташаббуси билан ташкил этилган Фармакотерапия хавфсизлиги ҳафталиги "MedSafetyWeek-2022" бўлиб ўтмоқда

Ўзбекистон Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти ташаббусини эътироф этиб, Фармакотерапия хавфсизлиги ҳафталиги “MedSafetyWeek-22"да иштирок этмоқда.

Бу йил 82 мамлакатнинг соғлиқни сақлаш соҳасидаги миллий назорат органлари Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти Уппсала дори воситалари хавфсизлигини мониторинг қилиш маркази (UMC) ҳомийлигида ўтказилаётган, дори препаратини қўлланилиши чоғида кузатиладиган нохуш реакциялар тўғрисидаги хабарларни юборишга қаратилган чора-тадбирларни қўллаб-қувватламоқда.

Шу ўринда “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази” Фармаконазорат бўлими, дори препаратларини хавфсизлиги ва самарадорлиги учун жуда қимматли бўлган маълумотларни тўплашга қаратилган шифокорлар саъй-ҳаракатларини қадрлайди ва тиббиёт ходимларини дори воситаларини қўллаш чоғида кузатиладиган нохуш реакцилар бўйича дархол хабар беришга чақиради.

Ҳурматли юртдошлар! Агарда Сиз дори воситаларни қўллаш чоғида унинг ножўя таъсир ҳолатига дуч келсангиз, белгиланган тартибда Давлат марказига мурожаат қилинг. Бунинг учун хабарнома картаси шаклини юклаб олишингиз ва тўлдиришингиз керак бўлади.

Wорд шаклида тўлдирилган хабарнома картаси шаклларини қуйидаги электрон почтага - farmakonadzor@ssv.uz ёки 100002, Тошкент ш., Озод кўчаси, К. Умаров тор кўчаси, 16-уй манзилига жўнатишингиз керак. Мурожаат учун: (71) 203-01-01 | 4144

Эслатиб ўтамиз, Фармакотерапия хавфсизлиги ҳафталиги "MedSafetyWeek-2022" 7 ноябрдан 13 ноябргача давом этади.

Давлат маркази Ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech