Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

«KIHE – 2022»да иштирок этаётган Ўзбекистон делегецияси “ЭНГ ЯХШИ ДЕБЮТ” номинацияси бўйича махсус диплом билан тақдирланди

Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олма-ота шаҳар ҳокимлиги, Олма-ота шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси, Миллий тиббиёт бирлашмаси ва Евроосиё тиббиёт бирлашмаси расмий кўмагида ҳар йили ташкил қилинадиган “KIHE – Қозоғистон соғлиқни сақлаш халқаро кўргазмаси” Олма-ота шаҳрида қизғин давом этмоқда.

Кўргазмада иштирок этаётган Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги стендида "Optima gloves”,“Quality pharm”, “Rossa”, “XPmed medical", "Dentafill Plyus", Jurabek Laboratories” ҚК, "Nika Pharm", “BP Pharma”, "Chori plast", “Zamona Rano”, “Serene healthcare” ҚК корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган фармацевтика маҳсулотлари ўрин эгаллаган.

"Давлатимиз раҳбари томонидан жорий йилнинг 12 апрель санасида фармацевтика тармоғини ривожлантириш масалалари бўйича ўтказилган йиғилишда юртимизда ишлаб чиқариладиган, импорт ўрнини босувчи маҳаллий дори воситаларини кўпайтириш, қолаверса, йил якунигача бундай маҳсулотлар экспортини 150 миллион долларга етказиш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берган эди" - дейди Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Улуғбек Эгамов.

- Айни кунларда Қозоғистонда бўлиб ўтаётган "KIHE-2022" халқаро тиббиёт кўргазмаси давлатимиз раҳбари томонидан экспорт масласида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш шунингдек, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларимизнининг "Made in Uzbekistan" бренди остида ўз маҳсулотларни янги бозорларга олиб кириш ва янги ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш учун кенг имконият майдони бўлиб хизмат қилади."

Таъкидлаш жоиз, кўргазмада иштирок этаётган 10 мамлакат орасида Ўзбекистон делегацияси муносиб эътироф этилиб, ташкилотчилар томонидан “ЭНГ ЯХШИ ДЕБЮТ” номинацияси бўйича махсус диплом билан тақдирланди.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш
агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech