Консалтинг хизматларини кўрсатиш бўйича шартнома имзоланди.
Консалтинг хизматларини кўрсатиш бўйича шартнома имзоланди.
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигида “Sangji” JV консорсиуми (Корея) ва “TOSHKENT PHARMA PARK” инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластери ўртасида кластернинг ўқув ва илмий компонентларини яратиш лойиҳаси юзасидан консалтинг хизматларни кўрсатиш бўйича шартнома имзоланди.
Лойиҳанинг 1-босқичи доирасида “Sangji” JV беш ой муддатда университет, Дата-марказ ва спорт мажмуаси учун батафсил лойиҳа ва тендер ҳужжатларини ишлаб чиқади ва ушбу объектлар қурилишини назорат қилиши белгиланган.
Танловдан ўтмаган тендер иштирокчилари қўшимча маълумот ёки тушунтириш учун қуйидаги телефон рақамига ёки почта орқали боғланишлари мумкин:
телефон: +998 71 203 27 77
E-mail: tashkentpharmapark@umail.uz