Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Кореялик консультантлар навбатдаги ташриф билан Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигида

Корея Эксимбанки, Иқтисодий тараққиёт жамғармаси (EDCF) томонидан “Tashkent Pharma Park” инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластери 2-фазаси техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш учун саралаб олинган консультантларнинг Ўзбекистонга иккинчи ишчи ташрифи бошланди.

Мазкур ташриф давомида клиник тадқиқотлар маркази ва R&D марказини лойиҳалаштириш, шунингдек бу ва IT марказларини жиҳозлаш масалалари кўриб чиқилади.

Ташрифнинг илк кунида консультантлар Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги вакиллари билан учрашишди. Кореялик мутахассисларнинг яна агентлик ҳузуридаги “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази” ДУК, Тошкент тиббиёт академияси, Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази ва Тошкент вакцина ва зардоблар илмий-тадқиқот институти экспертлари билан мулоқотлари ҳам режага киритилган.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш
агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech