Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Коррупцияга қарши курашиш бўйича тарқатма материаллар (буклетлар) ишлаб чиқилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 12 январдаги “Коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-81-сон қарори билан тасдиқланган “Давлат органлари ва ташкилотларида коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш йўналишлари ва индикатор кўрсаткичлари”нинг бешинчи йўналиши ижроси юзасидан коррупцияга қарши курашиш бўйича Фармацевтика соҳасида аҳолининг ҳамда соҳа ходимларининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, ушбу иллатга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришга қаратилган тарғибот тадбирларининг самарадорлигини ошириш мақсадида, шунингдек, коррупцияга қарши курашиш бўйича соҳада ходимларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, ушбу иллатга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришга қаратилган коррупцияга қарши курашишга оид тайёрланган тарқатма материаллар (буклетлар) тармоқ раҳбарлари ва ходимлари орасида кенг тарғибот қилинган ҳолда тарқатилди.

Ушбу тарқатма материаллари (буклетлар) агентлик тизимининг барча ишчи ходимлари иш жойларига аҳоли ва бошқа ташриф буюрувчиларга яққол кўриниб турадиган жойларга жойлаштирилиши ва уларнинг бут ҳолда сақлаш юзасидан маъсулларга алоҳида кўрсатмалар берилди.

Эслатиб ўтамиз Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан эълон қилинган давлат органлари ва ташкилотларида коррупцияга қарши курашиш ишлари самарадорлиги рейтингида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги 67 балл билан 24 та давлат ташкилоти орасида 5 ўринда қайд этилганди.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш
агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech