Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш бўйича йиғилиш ўтказилди

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг Комплаенс, молиявий назорат ва ички аудит хизмати томонидан 2022 йил 31 мартда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 12 февралдаги “Коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-81-сон қарори ижроси таъминлаш бўйича йиғилиш ўтказилди.

Мазкур йиғилишда Агентликнинг бошқарма ва бўлим бошлиқлари, худудий бўлинмалар, шунингдек, идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарлари қатнашдилар.

Йиғилишда Президентимизнинг юқоридаги қарори ижроси юзасидан 2022 йил 15 февралда Агентликнинг 22-сонли буйруғи қабул қилинганлиги ҳамда ижрога йўналтирилганлиги, Агентлик марказий аппарати ва идоравий мансуб ташкилотлари томонидан Агентлик Комплаенс, молиявий назорат ва ички аудит хизмати билан биргаликда тизимда коррупцияга қарши курашишнинг таъсирчан ва самарали механизмини жорий этиш масалалари, шунингдек, ушбу йўналишда олиб борилаётган ишларнинг самарадорлиги юзасидан сифатли ва ҳаққоний тарзда расмийлаштирилган ҳисоботларни белгиланган муддатларда Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг “E-Anticor.uz” электрон платформасига юклаб борилиши бўйича амалга оширилаётган чора тадбирлар батафсил муҳокама қилинди.

Бундан ташқари, тизимда коррупцияга қарши курашиш масалалари юзасидан мамлакат миқёсида ҳамда Агентлик томонидан қабул қилинган ҳуқуқий-меърий хужжатларнинг моҳияти ва Агентлик тизимида уларнинг ижросини самарали таъминлаш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш
агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech