Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Мажбурий рақамли маркировкалаш мавзусида очиқ мулоқот бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 12 декабрь куни “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази” ДУКда юртимизда дори воситалари ва тиббий буюмларни мажбурий рақамли маркировкалаш мавзусида очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Агентлик директорининг биринчи ўринбосари Улуғбек Эгамов бошчилигида ўтган мулоқотдан кўзланган мақсад ушбу тизимни белгиланган муддатларда ва сифатли жорий қилиш учун соҳада фаолият олиб борувчи тадбиркорлик субъектларида дори воситаларини рақамли маркировкалаш жараёнида юзага келаётган муаммолар ва таклифларни ўрганишдан иборат бўлди.

Очиқ мулоқотда агентлик экспертлари билан бир қаторда Молия вазирлиги, Давлат солиқ ва Давлат божхона қўмитаси, «Asl belgisi» маҳсулотларни маркировкалаш ва кузатиб бориш миллий ахборот тизими оператори «CRPT TURON» МЧЖ маъсул ходимлари иштирок этди. Шунингдек Республикамизнинг турли ҳудудларида фаолият юритадиган соҳа тадбиркорлик субъектлари вакилларидан 23 нафари бевосита ва 30дан ортиғи онлайн тарзда қатнашди.

Таъкидлаш лозимки, бугунги кунда фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи 61 та маҳаллий корхоналардан 50 таси маркировкалаш тизимини жорий қилиш учун талаб қилинадиган ускуна ва дастурий маҳсулотларни сотиб олиш юзасидан шартномалар имзоланган бўлса, шундан 40 таси ўз маҳсулотларини рақамли маркировкаланган ҳолда ишлаб чиқаришни йўлга қўйган. 10 та корхонага ускуна ва дастурий маҳсулотлар етказиб бериш жараёнида. Қолган 9 та маҳаллий корхонада эса бу борада музокаралар олиб борилмоқда.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш
агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech