Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Малайзия менеджмент ва фан университети вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 9 август санасида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигида юртимизга ташриф буюрган Малайзия менеджмент ва фан университети вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Агентлик ва Малайзия университети билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш, мамлакатимизда янги таълим лойиҳаларини яратиш, илғор тадқиқот усуллари ва клиник синовларни таҳлил килиб, амалиётга жорий қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Тадбирда аввалида, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Сардор Кариев, малайзиялик мутахассисларни Ўзбекистонда соҳа ривожи учун амалга оширилаётган ишлар билан таништириб, “Tashkent Pharma Park” фармацевтика кластери ва унинг таркибида барпо этилаётган замонавий инфратизим ҳақида гапирди.

Ўз сўзини давом эттираркан Сардор Кариев “ҳозирги кунда соҳага нафақат дорихоналарда, балки фармацевтик фаолиятнинг бошқа турларида ҳам эркин ишлай оладиган юқори салоҳиятли кадрлар керак”лигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Шундан сўнг сўзга чиққан Фармацевтика техника университети ўқув ишлари бўйича проректори Абдумалик Жуманов меҳмонларга Тошкент вилоятининг Зангиота туманида ишга тушадиган Фармацевтика техник университети тўғрисида батафсил маълумот берди.

Учрашувда Малайзия менеджмент ва фан университети президенти жаноб Мохд Шукри Аб Яжид Агентликда ташкил қилинган ушрашув учун Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги раҳбариятига самимий миннатдорчилик билдириб, кластер ҳақида самимий фикрларини билдирди. Жумладан у, илмий-тадқиқот маркази, ўқув кисми, бошқарув, клиник синовлар ва ишлаб чиқаришни ўз ичига оладиган “Tashkent Pharma Park” кластерини “бир том остидаги беш компонент” деб атади ва ушбу инновацион ғоянинг амалга оширилиши яқин келажакда юксак натижа беришига ишонч билдирди.

Учрашув якунлари бўйича томонлар Ўзаро англашув меморандумини имзолашга, шунингдек, ҳамкорликни кенгайтириш нуқтаи назаридан доимий асосда ахборот алмашишга келишиб олдилар.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш
агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech