Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Минск шаҳрида «Здравоохранение Беларуси» халқаро тиббиёт форуми давом этмоқда

Хабар берганимиздек, шу кунларда Минск шаҳрида «Здравоохранение Беларуси» халқаро тиббиёт форуми ўз ишини давом эттирмоқда.

Форумда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш Агентлиги мутахассислари билан биргаликда Ўзбекистон фармацевтикаси соҳасининг ишбилармонлари фаол қатнашмоқда. Жумладан, тадбиркорларимиз форум доирасида ташкил этилган кўргазмада ўз маҳсулотлари билан иштирок этмоқда.

Форумнинг иккинчи кунида, Aгентлик вакиллари ҳамда мамлакатимизнинг ишлаб чиқариш вакиллари Белорусиянинг "Белмедпрепараты" корхонасига ташриф буюришди.

Корхона бош директори Сергей Беляев ўзбекистонлик меҳмонларни янги ишлаб чиқариш линияси ҳамда  жаҳон ҳамжамияти томонидан самарадорлиги эътироф этилаётган ва Россия томонидан ишлаб чиқилган “Спутник V” вакцинасини ишлаб чиқариш жараёни билан яқиндан таништирди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech