Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Мисрнинг «SOLYPHAR» компанияси Тошкент вилоятида фармацевтик корхона бунёд этади

Жорий йилнинг 23 феврал санасида, пойтахтимизда Мисрнинг «SOLYPHAR» компанияси билан “Таблеткалар, қаттиқ желатинли капсулалар ва дозаланган кукунлар шаклидаги дори воситаларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш” инвестиция лойиҳасини амалга ошириш бўйича уч томонлама ҳамкорлик битими имзолаш маросими бўлиб ўтгани ҳақида хабар берган эдик.

Ушбу келишувга биноан, Тошкент вилоят ҳокимининг тегишли қарори билан, "Бўстонлиқ-фарм" эркин иқтисодий зонасидан «SOLYPHAR» компанияси томонидан амалга ошириладиган лойиҳа учун 8 гектар ер ажратилди. Янги корхона Зарур ишлаб чиқариш амалиёти - GМР талабларига жавоб беради.

Мазкур лойиҳа 2021-2024 йилларда уч босқичда амалга оширилади. Йиллик ишлаб чиқариш қуввати 500 миллион дона таблетка, 200 миллион дона капсула ва 10 миллион дона сашени ташкил этиб, жами, 120 дан ортиқ дори турлари ишлаб чиқарилади.

"Бўстонлиқ-фарм" ҳудида барпо этиладиган янги корхона қиймати 20 миллион доллардан иборат бўлиб, 200 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилиши кутилмоқда.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech