Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Наманган вилоятида фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналар билан учрашув бўлиб ўтди.

 Наманган вилояти, Давлатобод туманидаги Маданият саройида  Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов ва Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари Окибжон Иномов иштирокида соғлиқни сақлаш тизими ходимлари ва фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналар вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашув аввалида вилоятдаги дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникалар ишлаб чиқарувчи корхоналар маҳсулотларининг кўргазмаси билан танишилди.

Учрашувдан сўнг Наманган вилоятидаги дори воситалари, тиббий буюлар ва тиббий техникалар ишлаб чиқарувчи корхоналар фаолияти билан танишди.

"SPRING PHARMACEUTIC" 45 турдаги дори воситалари ва 35 турдаги биологик фаол қўшимчалар ишлаб чиқарувчи корхона.  Корхона  2019 йил ишга туширилган ва 150 та иш ўринлари яратилган. Бугунги кунда корхона GMP сертификатини олиш учун ариза топширган.

"NAMANGAN PHARM PLANT" корхонаси 2015 йилда ишга туширилган. Импорт ўрнини босувчи дори воситалари ишлаб чиқарувчи корхона. 36 хил турдаги дори воситалари ишлаб чиқарилади. 100 та иш ўринлари яратилган. Бугунги кунда корхона GMP сертификатини олиш учун ариза топширган.

Наманган вилоятида жами 10 та дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникалар ишлаб чиқарувчи корхоналар мавжуд бўлиб, бугунги кунда фаолият юритмоқда.  Сўнг, "AHSIKENT SOF SANOAT"  тиббий қўлқоплар ишлаб чиқарувчи корхонага ташриф буюрилди.  Ушбу корхона 2019 йилга ишга туширилган бўлиб 90 та иш ўринлари яратилган. 1 ойда 2 млн. дона тиббий қўлқоплар, йилига эса  24-25 млрд.сўмлик маҳсулот ишлаб чиқаради.  Белорусия, Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон давлатларига экспорт қилган. Бугунги кунда корхона ўз фаолиятини кенгайтиришни режалаштирган.

Ҳудудларда фармацевтика тармоғига илғор илмий-техника ва инновацияларни жорий этиш орқали ишлаб чиқарилаётган фармацевтика маҳсулотлари рақобатбардошлигини ошириш ва турларини кўпайтириш, шунингдек, ички ва ташқи бозорларда фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш ҳамда аҳолини сифатли, самарали ва хавфсиз фармацевтика маҳсулотлари билан таъминлаш бўйича тизимли ишлар олиб борилади.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech