Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Ру O`z Ўз En

Наманган вилояти Наманган шаҳрида “Ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси” ўтказилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Наманган вилоят ҳокимлиги ҳамда Электрон кооперация портали маркази ҳамкорлигида Наманганда “Ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси” ўз ишини бошлади.

Наманган шаҳридаги “Баркамол авлод” спорт мажмуасида 28 май санасига қадар давом этадиган ушбу тадбирда енгил саноат, чарм-пойабзал, озиқ-овқат, мебелсозлик, қурилиш материаллари, электротехника, фармацевтика саноати соҳалари корхоналари ўз кўргазма маҳсулотлари билан иштирок этишмоқда.

Наманган вилоят фармацевтика тармоғини ривожлантириш бўлинмаси мутахассиси Махмуджон Қамчинбаевнинг маълумот беришича, мазкур саноат ярмаркасида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳам ўз кўргазма стенди билан қатнашмоқда.

Ушбу стендда вилоятда фаолият юритаётган 15 га яқин маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналар жумладан, “Merrymed pharm” МЧЖ, “Spring pharmaсeutic” МЧЖ, "Namangan pharm plant" МЧЖ, "Kamol med farm" МЧЖ, "Namangan med texnika" МЧЖ, "Nam bio test" МЧЖ, "Axsikent sof sanoat" МЧЖ, "Firdavs farm savdo servis" МЧЖ, томонидан ишлаб чиқарилган (300 дан ортиқ турдаги дори воситалар ва 162 турдаги тиббий буюм ва тиббий техника) фармацевтика маҳсулотлари ўрин эгаллаган.

Таъкидлаш жоиз, ҳудудларда ташкил қилиниб келаётган тармоқлараро саноат ярмаркалари саноат ривожига ва мамлакат иқтисодиётининг турли тармоқларига илғор ишлаб чиқариш технологияларини жадал жорий этишга туртки бериб Ўзбекистон саноат доиралари учун доимий платформага айланиб бормоқда.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш
агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech