McKinsey & Company халқаро консалтинг компанияси билан музокаралар олиб борилди
Жорий йилнинг 6 июл куни Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори ўринбосари бошчилигида Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ҳамда “Асака” акциядорлик тижорат банки вакиллари McKinsey & Company халқаро консалтинг компанияси билан музокаралар олиб борилди. Учрашувда компания вакиллари ўз компанияси фаолияти ва ҳамкорлик истиқболлари ҳақида маълумот беришди. Бундан ташқари, фармацевтика саноатини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш ва қўллаб-қувватлашга оид масалалар муҳокама қилинди. Учрашув якунида томонлар миннатдорчилик билдириб, ҳамкорлик ва муносабатларни янада ривожлантиришга тайёр эканликларини маълум қилдилар.