Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

ОИВга чалинган беморлар 22 турдаги вирусга қарши дорилар билан бепул таъминланади

Президентимиз бошчилигида фтизиатрия ва пульмонология соҳасини ривожлантириш, ОИТС касаллигининг олдини олиш масалалари бўйича ўтказилган йиғилишда:

ОИВ инфекцияси бўйича текширувни кенгайтириб, 3 миллион аҳолини қамраб олиш чоралари белгиланди. Бундай беморлар 22 турдаги вирусга қарши дорилар билан бепул таъминланади.

Ҳудудий ОИТС маркази ва туманлараро лабораторияларни таъмирлаш, уларни замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозлашга масъуллар бириктирилди.

Тиббиётнинг бирламчи бўғини ходимларини ОИВ инфекцияси бўйича малакасини ошириш, аҳоли ўртасида касаллик ва унинг оқибатлари тўғрисида тушунтириш ишларини кучайтириш муҳимлиги қайд этилди.

Якунда фтизиатрия, пульмонология ва ОИТС йўналишларида дастурий қарорлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш
агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech