Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Онлайн мулоқот

2024 йил 20 март куни кўп тармоқли ва бошқа дорихоналарнинг мутассади ходимлари билан Zoom платформаси орқали навбатдаги “Зарур амалиётлар қоидаларини жорий этишдаги муаммолар ечими” мавзусига бағишланган онлайн мулоқот ташкил этилди.

Мазкур учрашувда Агентлик раҳбари А.Азизов ҳамда GPP сертификатини тақдим этувчи ваколатли ишчи орган бўлган “Зарур амалиётлар маркази” ДУК директори А.Дусматов иштирок этди. Дорихона мутассаддилари томонидан кўтарилган муаммо ва саволларга тушунтиришлар берилди.

Ҳурматли дорихона ва улгуржи савдо ташкилотлар мутасадди ходимлари, мавзуга оид саволларингизга "Зарур амалиётлар маркази"нинг расмий веб-сайти (http://www.uzpharm-gxp.uz/) орқали ҳам жавоб олишингиз мумкин.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech