Остона шаҳрида Қозоғистон-Ўзбекистон бизнес-форуми бўлиб ўтди
7 август куни Остона шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистон Республикасига давлат ташрифи
арафасида икки мамлакат ишбилармон доираларининг 300 дан ортиқ вакиллари иштирокида қўшма бизнес-форум бўлиб ўтди. Форумда
икки мамлакат вазирликлари, идоралари, тармоқ бирлашмалари ва минтақавий маъмуриятлари раҳбарлари, шунингдек, фармацевтика
тармоғини ривожлантириш агентлиги вакиллари ҳам иштирок этди.
Форумда, портфели автомобилсозлик, электротехника, фармацевтика, кимё саноати ва логистика каби соҳаларни ўз ичига олувчи қўшма
лойиҳалар муҳокама қилинди ва умумий қиймати 5 миллиард АҚШ долларига тенг янги келишувлар тўплами шакллантирилди.
Форум доирасида, B2B ва G2B форматида музокаралар бўлиб ўтди. Унда икки мамлакат тадбиркорлари бўлажак ҳамкорлик истиқболларини
ва шерикликнинг амалий жиҳатларини батафсил муҳокама қилди.
Шунингдек, Қозоғистоннинг “КАЗ АМТ” ҚК ва Ўзбекистоннинг “Эстесс Атраматик Стерил Жарроҳлик Иплари” МЧЖ ҳамда, Қозоғистоннинг
“Дольче” МЧЖ ва Ўзбекистоннинг “Медпротект Текнолоджи” МЧЖ корхоналари ўртасида англашув меморандуми измоланди.