Озарбайжоннинг “Reveri” компанияси вакиллари Ўзбекистоннинг экспорт салоҳиятини эътироф этди
Озарбайжоннинг “Reveri” компанияси вакиллари Ўзбекистоннинг экспорт салоҳиятини эътироф этди
Ўзбекистон фармацевтика саноатида кўплаб илғор инвестиция лойиҳалари амалга ошириб келинмоқда. Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги вакиллари 12 октябрь куни Озарбайжоннинг “Reveri” инвестицион компанияси вакиллари билан учрашди. Агентлик директори Улуғбек Эгамов йиғилиш иштирокчиларини Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги фаолияти билан таништириб, Ўзбекистондаги қулай сармоявий муҳит, инвесторлар учун яратилган имтиёз ва преференциялар, Фарм ЭИЗ ва Фарм кластерда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш имкониятлари ҳақида маълумотлар берди.
Озарбайжоннинг “Reveri“ компанияси инвестицион директори Орхан Жаббаров ўзаро ҳамкорликдан кўзланган мақсадлар, компаниянинг Ўзбекистон фармацевтика бозорига қизиқишлари, айниқса мамлакатимизнинг Марказий Осиёда географик жиҳатдан жойлашган ўрни қўшни давлатларга экспорт қилишда қулайлигини алоҳида эътироф этди.
Ташриф давомида Озарбайжон делегацияси
Паркент-Фарм ЭИЗ ҳудудида жойлашган МЧЖ “ZUMA PHARMA”, МЧЖ “YUMA BIO” ҚК, МЧЖ “MAGNIT GRAND FARM”, ҳамда Тошкент шаҳрида жойлашган МЧЖ “DENTAFILL PLYUS” ХК корхоналарининг ишлаб чиқариш жараёнини ва “Tashkent Pharma Park“ фармацевтика кластери ҳудуди, шарт ва имтиёзларини ўрганиб чиқди.
Шунингдек, томонлар фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқаришда маҳаллий корхоналари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш масалаларини муҳокама қилишди.