Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Ўзбекистон ҳукумати делегацияси Беларусга ташрифига буюрди

Жорий йил 20 июнь куни Беларусь Республикаси Бош вазири Роман Головченконинг таклифига биноан Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги ҳукумат делегацияси Минск шаҳрига ташриф буюрди. Делегация таркибидан ўрин эгаллаган Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Сардор Кариев ташриф доирасида Белорус Соғлиқни сақлаш вазири Дмитрий Пиневич билан учрашди.

Учрашув давомида Ўзбекистон ва Беларуссия ўртасидаги ҳамкорлик масалаларини кенгайтириш, икки мамлакат дори воситаларининг рўйхатга олиш тартиблари, биотехнологик йўналишларда ўзаро тажриба алмашиш, истиқболли лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш мавзуларида фикр алмашилди.

Беларусь Ўзбекистоннинг ишончли савдо-иқтисодий ҳамкори бўлиб келмоқда.

Сўнгги йилларда мамлакатларимиз ўртасидаги ўзаро товар айирбошлаш ҳажми қарийб беш баробар ўсди. Бунда бир неча йил ичида қўшма корхоналар сони уч баробар ортгани муҳим омил бўлди.

Музокара якунида Ўзбекистон ва Беларусь ўртасидаги ўзаро манфаатли амалий ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича икки мамлакат ҳукуматлари томонидан “Йўл харитаси” ишлаб чиқилди.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш
агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech