Ўзбекистон Республикаси ҳукумати делегациясининг Афғонистонга ташрифи
17 август куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги мамлакатимиз ҳукумати делегацияси
Афғонистонга ташриф буюрди
Ташриф доирасида Қобул шаҳрида Афғонистон Бош вазири вазифасини бажарувчи Абдул Ғани Бародар, Бош вазирнинг маъмурий
масалалар бўйича ўринбосари Абдул Салом Ханафий, Бош вазирнинг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Абдул Кабир ва Ташқи
ишлар вазири Амир Хон Мутакий билан икки томонлама учрашувлар ўтказилди. Ўзбекистон ҳукумати делегацияси Ўзбекистон-Афғонистон
бизнес форуми ҳамда “Made in Uzbekistan” кўргазмасининг очилиш маросимида иштирок этди.
Учрашувда, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов ҳамда 10 га яқин маҳаллий корхона вакиллари
ўз тақдимотлари билан иштирок этди. Кўргазмада Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган корхоналарнинг фармацевтика, чарм-пойабзал
маҳсулотлари, гиламлар, мева-сабзавотлар, электротехника ва кабель маҳсулотлари, автомобиль ва қишлоқ хўжалиги техникаси, металлургия,
нефть-кимё ва бошқа кўплаб турдаги тайёр маҳсулотлари намойиш этилди.
Эслатиб ўтамиз, 17 август куни иш бошлаган “Made in Uzbekistan” кўргазмаси 21 августга қадар давом этади.