Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

“Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди

“Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди

Давлат чегарасини белгилаш ва ўзгартириш Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари томонидан амалга оширилади.

Давлат чегараси делимитация, демаркация ва редемаркатсия қилинади.

Давлат чегарасини делимитация, демаркация ва редемаркатсия қилиш билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқиш Ўзбекистон Республикасининг ва чегарадош давлатларнинг вакилларидан иборат бўлган ҳукуматлараро комиссия томонидан амалга оширилади.

Давлат чегараси қуйидагича белгиланади:

• қуруқликда — ўзига хос нуқталар, рельефнинг чизиқлари ёки аниқ кўриниб турадиган жойлар (ориентирлар) бўйича;

• кемалар қатнайдиган дарёларда — дарёнинг бош фарватери ўртаси ёки талвеги бўйлаб;

• кемалар қатнамайдиган дарёларда (жилғаларда) — уларнинг ўртаси ёки дарё (жилға) асосий ўзанининг ўртаси бўйлаб;

• чегара дарёларида, кўлларида ва бошқа сув ҳавзаларида — Давлат чегараси кўл ёки бошқа сув ҳавзаси қирғоқларига чиққан жойларни туташтирувчи тўғри чизиқ бўйича. Бунда дарё, жилға, кўл ёки бошқа сув ҳавзаси орқали ўтадиган Давлат чегараси улар қирғоқларининг кўриниши ёки сув сатҳи ўзгарганда ҳам, дарё, жилға оқими у ёки бу томонга бурилганда ҳам ўзгармайди;

• сув омборларида ва бошқа сунъий сув ҳавзаларида — улар сув билан тўлдирилгунига қадар Давлат чегарасининг мазкур жойдан ўтган чизиғига мувофиқ;

• чегара дарёлари, кўллари ёки бошқа сув ҳавзалари орқали ўтувчи кўприкларда, тўғонлар ва бошқа иншоотларда — Давлат чегараси сувнинг қайси жойидан ўтишидан қатъи назар, ушбу иншоотларнинг ўртаси ёки уларнинг технологик ўқи бўйлаб.

Давлат чегараси жойларда аниқ кўриниб турадиган чегара белгилари билан кўрсатиб қўйилади.

Давлат чегарасини кесиб ўтиш қуйидагича амалга оширилади:

• қуруқликда, чегара дарёларида, кўлларида ва бошқа сув ҳавзаларида — халқаро темир йўлларнинг, автомобиль йўлларининг, дарё қатнови ва бошқа қатнов йўлларининг Давлат чегарасини кесиб ўтиш учун белгиланган жойларида;

• самовий ҳудудда — халқаро трассаларнинг Давлат чегарасини кесиб ўтиш жойларида ёки ушбу мақсадлар учун ажратилган ҳаво йўлакларида.

Шахслар ва транспорт воситалари Давлат чегарасидан то автомобиль йўли ва темир йўл ўтказиш пунктларигача ёки қарама-қарши йўналишда ҳаракатланаётганда:

• белгиланган йўналишни ўзгартириш;

• транспорт воситаларига шахсларни чиқаришни, товарларни юклашни ҳамда транспорт воситаларидан шахсларни, товарларни туширишни амалга ошириш;

• ҳар қандай учувчи аппаратларни ва учувчисиз учувчи аппаратларни ҳавога кўтаришни, қўндиришни ёки қабул қилишни амалга ошириш тақиқланади.

Чегара минтақасида қуйидагиларга нисбатан қўшимча режим чекловлари ва тақиқлари жорий этилиши мумкин:

• чегара минтақасига бегона шахсларнинг киришига;

• хўжалик фаолияти ҳамда бошқа фаолият амалга ошириладиган ҳудудларга киришга;

• сузиш воситаларининг чегара дарёларига, кўлларига ва бошқа сув ҳавзаларига киришига.

Хўжалик фаолиятини ҳамда бошқа фаолиятни амалга оширувчи шахсларга ўтказиш пунктларига кириш (улардан чиқиш) учун рухсатномалар Чегара қўшинлари ёки Транспорт вазирлиги тасарруфидаги тегишли ташкилот томонидан берилади.

Манба: ЎРҚ–868-сон, 13.09.2023-й.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech