Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида фармацевтика соҳасидаги алоқалар мустаҳкамланмоқда

Ўзбекистон Республикаси Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Улуғбек Эгамов раислигида Афғонистон Ислом Амирлиги Озиқ-овқат ва дори-дармон миллий идораси (AFDA) раиси доктор Абдул Бори Умар билан музокаралар бўлиб ўтди.

Zoom платформаси орқали “Ўзбекистон ва Афғонистон Ислом Амирлиги ўртасида фармацевтика соҳасида алоқаларни мустаҳкамлаш, қўшма лойиҳаларни ишга тушириш, экспортни рағбатлантириш” мавзусида ташкил этилган йиғилишда Ўзбекистон фармацевтика маҳсулотлари Осиё давлатларига экспорт қилинаётгани, Афғонистоннинг фармацевтика корхоналарини Ўзбекистонда қўшма лойиҳаларни ишга тушириш борасидаги таклифлар ўртага ташланди.

Хусусан, Афғонистонда Ўзбекистон Республикаси фармацевтик маҳсулотлари "Шоуруминг"и ташкил этилиши, Ўзбекистон фармацевтик маҳсулотларини Афғонистоннинг тегишли идораларида рўйхатдан ўтказиш ҳамда рўйхатдан ўтказилиш муддатларини қисқартириш, юртимиздаги фармацевтик маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналарни Афғонистоннинг дори-дармон бўйича давлат харидларида (тендерларида) иштирок этиши каби таклифлар билдирилди.

Бундан ташқари, Афғонистонинг фармацевтика соҳасида йирик дистрибьютерлари билан учрашиб, Ўзбекистон фармацевтик маҳсулотлари номенклатураси билан таништириш, ҳамкорликни йўлга қўйиш бу борада икки мамлакатнинг техник ишчи гуруҳи тузилиши таклифлар ўртага ташланди. Бу орқали яқиндан ахборот алмашуви ҳамда муаммоларни ҳал қилиш бўйича амалий чоралар кўриш, икки томонлама ҳамкорлик бўйича келишув имзолаш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Музокаралар доирасида Ўзбекистон фармацевтика соҳаси ривожланиши билан яқиндан танишиш учун Афғонистон Ислом Амирлиги Озиқ-овқат ва дори-дармон миллий идораси раиси доктор Абдул Бори Умар Ўзбекистонга таклиф қилинди.

Шунингдек, Афғонистон томони Ўзбекистон корхоналари ишлаб чиқарган фармацевтика маҳсулотларини рўйхатдан ўтказиш масалалари, Ўзбекистон ишлаб чиқарувчилари ва давлат корхоналари Афғонистон тендерларида иштирок этиши юзасидан муаммолар йўқлиги, мамлакатлар тадбиркорлари билан ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш борасида барча зарур чоралар кўрилиши масалаларига алоҳида тўхталди.

Музокаралар якунида Ўзбекистон ва Афғонистон Ислом давлатининг техник ишчи гуруҳи тузилишига оид таклиф қўллаб-қувватланди ва унинг таркибини тез кунларда тасдиқлаш ҳамда тақдим этишга келишиб олинди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech